22:03 / 30.01.2020
3 426

Зангиотада 4,5 минг доллар пул тикиб, зотдор итлар уриштирилишини ташкил қилган шахс қўлга олинди

Зангиотада 4,5 минг доллар пул тикиб, зотдор итлар уриштирилишини ташкил қилган шахс қўлга олинди
26 январь, якшанба куни соат 11:55 атрофида ИИВ ЖҚББ ва Зангиота туман ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида 29 ёшли Р.А. Назарбек қўрғонида жойлашган қурилиши тамомланмаган уйда ит уриштириш учун махсус жой ташкил қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти маълум қилди.

Ўйинга 26 ёшли Д.Қ. 2000 АҚШ доллари ҳамда унинг ўзи 2450 доллар ва 500 минг сўм миқдоридаги пулларни тикиб, ўзларига тегишли бўлган «Питбуль» зотдор итлар уриштиришини ташкил қилиб, 49 ёшли А.Х.ни ҳакамлик қилиш учун жалб қилган.

Тадбир давомида А.Х.дан қўл тарозиси ва жами 4450 АҚШ доллари ва 500 минг сўм миқдоридаги пул ашёвий далил тариқасида процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Р.А.га нисбатан тегишли модда билан айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят қуроли сифатида фойдаланилган итлар ҳозирда туман ИИБ биносида парваришланган ҳолда сақланмоқда. Итларнинг келгусида сақлаш жойи ва уларнинг эгаларига ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлганлиги учун жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зангиотада 4,5 минг доллар пул тикиб, зотдор итлар уриштирилишини ташкил қилган шахс қўлга олинди