Чироқчида мол ўғирлашда гумон қилинган 32 ёшли эркак ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида вафот этганига оид шов-шувлар ҳамон тингани йўқ. Ҳолат юзасидан аллақачон жиноят иши қўзғатилган, икки нафар ИИБ ходими ҳибсга олингани ва уларга эълон қилинган айбловлар очиқланди. Бироқ ҳибсга олинганлар кимлар экани мавҳум бўлиб қолаётганди.
Манбамизга кўра, ҳибсга олинган мансабдорлардан бири Чироқчи тумани ИИО ФМБнинг 4-сон ИИБ бошлиғи экан. Айни шахс мазкур лавозимга 2019 йил июнь ойида тайинлангани айтилади. Ҳибсдаги иккинчи шахс эса туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими тезкор вакилидир, дея қайд этади манбамиз. Унга кўра, гумондор (эндиликда марҳум) 4-сон ИИБ бошлиғи хизмат хонасида ваҳшийларча калтакланиши натижасида ўша жойнинг ўзида омонатини топширган.
Жиноят иши тергови доирасида Чироқчи тумани ИИО ФМБнинг қатор ходимлари-да жавобгарликка тортилишининг эҳтимоли катталиги ҳам айтилаётир. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди