20:16 / 31.01.2020
2 756

Сирдарёда яна бир оила ярашди

Сирдарёда яна бир оила ярашди
Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг
2019 йил 27 августдаги алимент ундириш бўйича ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ж.Тинчликовдан собиқ турмуш ўртоғи, ундирувчи Н.Тинчликовага вояга етмаган бир нафар фарзанди учун вояга етгунча бўлган 38,2 миллион сўм миқдоридаги алимент пуллари олдиндан ундирилиб берилди.

Давлат ижрочилари алимент ундируви борасидаги ижро ҳаракатлари олиб борилишида тарафларнинг ўзаро келишуви, ҳатто ярашувига ҳам катта эътибор берилгани ўз самарасини бермоқда.

Бу сўзларимизга биргина мисол, юқорида қайд этилган собиқ эр-хотинларнинг бир нафар фарзанди олдидаги бурчлари ва масъулиятлари, келажакдаги орзу-умидларининг ушалиши борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу оила МИБ ташаббуси билан қайта тикланди.

Шу ўринда, оиласи қайта тикланган ота шундай дейди: "Фарзандим учун бор-будимни беришга тайёрман, аммо кимлардандир аламзада бўлиб, гулдек фарзандим кўзимга кўринмай қолганди. МИБ ходимларига катта раҳмат, оилам яна тикланди".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда яна бир оила ярашди

Жамият янгиликлари