13:28 / 02.02.2020
5 166

Хоразмда йўл-патрул хизмати машинаси бетон тўсиққа урилди

Хоразмда йўл-патрул хизмати машинаси бетон тўсиққа урилди
Жорий йил 1 февраль куни ижтимоий тармоқларда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида техник шикастланган йўл-патрул хизматининг махсус хизмат автомобили фотосурати тарқалди.

Фотода акс этган махсус хизмат автомобили Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига тегишли бўлган. Бошқарма сурат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида турли тусмоллар билан шарҳланаётганлиги сабабли ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагиларни маълум қилди.

Lacetti русумли ушбу хизмат автомашинаси Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ инспектори, сафдор Ж.А.га хизматда фойдаланиш учун бириктирилган.

ЙПХ инспектори хизмат вазифасини бажариш давомида 2020 йил 31 январь куни соат 22:00 атрофида Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётганида ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган енгил автомашина тўсатдан тўхтаганлиги сабабли ЙПХ инспектори ушбу автомашина билан тўқнашувни олдини олиш мақсадида ҳаракат йўналишини бирданига ўзгартириб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ЙПХ инспектори бошқарувидаги махсус хизмат автомобили техник шикастланган бўлиб, ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва бошқа автомобилларга техник шикаст етказилмаган.

«Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, йўл-транспорт ҳодисасига учраган хизмат автомашинасини бошқарган ЙПХ инспектори ўзи бириктирилган хизмат ҳудудида, хизмат кийимида, ҳушёр ҳолатда, тунги сменада хизмат олиб бораётган бўлган», — дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда йўл-патрул хизмати машинаси бетон тўсиққа урилди