Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Майкл Помпео 2 февраль куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
ЎзА нашри хабар беришича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Икки кун давом этадиган ташриф давомида АҚШ Давлат котиби Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан икки томонлама музокаралар ўтказиши кўзда тутилган. Майкл Помпео ва Абдулазиз Комилов 2018 йил май ойида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон - АҚШ саммити доирасида эришилган келишувлар бажарилишининг боришини муҳокама қилади, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашади.
Майкл Помпео эртага, 3 февраль куни Тошкентда «Марказий Осиё – АҚШ» («C5+1») шаклидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этади. У президент Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”