07:00 / 03.02.2020
3 142

Бўстонлиқда ИИБ жиноят қидирув бўлими бошлиғига 1000 доллар пора беришга уринган шахс қўлга олинди

Бўстонлиқда ИИБ жиноят қидирув бўлими бошлиғига 1000 доллар пора беришга уринган шахс қўлга олинди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Бўстонлиқ тумани ИИБга келиб тушган аризада хусусий заводларнинг бирига тегишли бўлган мулк ўғирлаб кетилганлиги маълум қилинган ва қонуний чора кўрилиши сўралганди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида гумондор сифатида жалб қилинган, Бўстонлиқ туманида яшовчи фуқаро Ғ.Тожибоев ҳақиқатан ҳам 3 фазалик 32 метр кабель ва «Тельфер» юк кўтариш мосламасини заводдан ўғирлаб, «Азамат» исмли танишига 3 миллион сўмга сотиб юборгани аниқланди.

Жинояти фош бўлишини истамаган Тожибоев туман ИИБ жиноят қидирув бўлими бошлиғи, подполковник А.Баратовга ишни унинг фойдасига ҳал қилиб беришини сўраб, эвазига пора тариқасида 1000 АҚШ доллари таклиф қилади.

Ҳолат бўйича подполковник Баратовнинг аризасига асосан, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва ҳамкорликдаги тузилмалар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ғ.Тожибоев 1000 доллар миқдоридаги пулни ИИБ ходимига пора тариқасида бераётган вақтида қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўстонлиқда ИИБ жиноят қидирув бўлими бошлиғига 1000 доллар пора беришга уринган шахс қўлга олинди