19:14 / 03.02.2020
3 035

Тадбиркорга 600 млн. сўмга яқин маблағ ундириб берилди

Тадбиркорга 600 млн. сўмга яқин маблағ ундириб берилди
Тадбиркорлик субъектлари доимо қонун ва давлат ҳимоясидадир. Дарвоқе, “Миршод Муҳаммад Пирамида” МЧЖтомонидан туманда амалга оширилган қурилиш таъмирлаш ишларини бажариб қўйган бўлсада, ҳалол ишлаб топган пулларини ололмасдан сарсон-саргардон юрган эди.

Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг 08.01.2020 йилдаги қарздор Учқудуқ туман “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхонасидан ундирувчи “Миршод Муҳаммад Пирамида” МЧЖ фойдасига жами 594 156 984 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими иш юритувига 09.01.2020 йилда келиб тушган ва шу куни ижро ҳужжати юзасидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, томонларга юборилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида,тадбиркор “Миршод Муҳаммад Пирамида” МЧЖ фойдасига 594 156 минг сўм қарздорлик тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.
Жамият раҳбари 600 млн. сўмга яқин маблағини ундириб берган Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими ходимларига миннатдорчилик билдириб ташаккурнома юборди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорга 600 млн. сўмга яқин маблағ ундириб берилди