Русланбек Давлетов президент прописка масаласига тўхталгани Адлия вазирлигининг йўлини очаётгани, бу масала ижроси билан махсус ишчи гуруҳ шуғулланишини айтиб ўтди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов журналистлар ва блогерлар билан учрашув давомида Ўзбекистонда расмийлар нега президентнинг ўзи гапирмагунича қонунлардаги камчиликларни тан олмасликлари ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Бу ҳақда ким нима деган бўлса, ўзи жавоб беради. Лекин биз – Адлия вазирлиги буни гапириб келганмиз. Биз керак бўлса, [прописка тартибини енгиллаштириш бўйича] қонун лойиҳаларини кўтариб келганмиз.
Битта нарсани айтай, масалан, янги қурилган кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олганларга прописка берилиши қайсидир маънода енгиллик бўлган-ку! Адлия вазирлиги бунга жуда катта муҳокамаларда иштирок этиб эришган.
Кейин буни янги уйларни қуриб сотаётганларнинг лоббиси деб чиқишди. Бу янгилик жорий этилаётган вақтда ҳеч кимнинг хаёлида бу нарса бўлмаган.
Яъни прописка муаммосини босқичма-босқич озгинадан бўлса ҳам енгиллаштирайлик деб амалга оширилган бу иш. Давлат хизматлари агентлиги тизимида экстерриториал тамойил бўйича хизмат кўрсатилаётгани, қонунчиликка сўнгги йиллар давомида прописка тартибини юмшатиш мақсадида киритилган ўзгартириш ва кўшимчалардан кўзланган мақсад ҳам шу аслида», дейди Русланбек Давлетов.
Вазирнинг сўзларига кўра, прописка тартибини енгиллаштириш фақатгина Адлия вазирлигига боғлиқ бўлмаган. Бунинг учун ўзига хос қонунчилик босқичларидан ўтилиши, вазирликлар билан келишиш талаб этилгани учун жараён чўзилган.
«Давлатимиз раҳбарининг бу масалага тўхталгани йўлимизни очяпти. Бизга халқаро тажрибани ўрганиб, шунинг асосида киритинглар деган топшириқ берилди. Бу бўйича ҳам ишчи гуруҳ тузилиб, мазкур вазифанинг ижроси билан шуғулланади. Шунинг учун, прописка масаласи яқин келажакда узил-кесил ҳал бўлиши керак. Биз ҳам шунинг тарафдоримиз», дейди Руслан Давлетов.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида прописка масаласи 30 йил фуқароларнинг оёғига кишан қилингани айтган, парламент ва ҳукуматга 2020 йил 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берганди.
Президент таъкидидан кейин, ҳукумат ва парламент аъзолари прописка режимини очиқ танқид қилишга ўтишди. Жумладан, Халқаро пресс-клубнинг 25 январдаги сессиясида Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров прописка дунёнинг бошқа ҳеч бир ерида йўқ экани, у бекор қилиниши кераклиги, иқтисодий нуқтайи назардан, одамларнинг мобиллиги муҳим омиллардан бири ҳисобланишини айтган бўлса, Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов прописка инсон ҳуқуқларининг камситилиши эканини эслаб қолди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради