date
views 3 198

Йўл хўжалиги соҳасидаги айрим ҳаракатлар учун жарима солиш бошланади

Йўл хўжалиги соҳасидаги айрим ҳаракатлар учун жарима солиш бошланади
Гап Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддаси биринчи қисми хусусида бормоқда. 22 январдаги қонун билан унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, улар 24 апрелдан кучга киради.

Ҳозирги вақтда моддада йўлларга, йўл иншоотларига ва йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказганлик, уларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун санкциялар назарда тутилган.

Norma’нинг ёзишича, ўзгартиришлар кучга киргандан кейин, у бўйича қуйидагиларга ҳам жарима солиш бошланади:
- автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиганлик учун;
- йўлларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар барпо этганлик учун;
- автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаганлик учун;
- йўлларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун.

Шунингдек, жарималар ҳам қайта кўриб чиқилди. Ҳуқуқбузар фуқаролар БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахслар эса – БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима тўлашларига тўғри келади (ҳозирги кунда санкциялар унификациялашган– жарима 10 БҲМ миқдорида).

Юқорида келтирилган ҳуқуқбузарликлардан ҳеч бўлмаганда биттаси аниқланган тақдирда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси ходимлари баённома тузадилар. МЖТКнинг 282-моддаси тартибида у кўриб чиқиш учун маъмурий судга юборилади. Тузатишлар 24.04.2020 йилдан кучга киради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йўл хўжалиги соҳасидаги айрим ҳаракатлар учун жарима солиш бошланади