19:27 / 04.02.2020
4 590

Хитойдан 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари олиб келинди (видео, фото)

Хитойдан 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари олиб келинди (видео, фото)
Бугун, 4 февраль куни Тошкент вақти билан соат 17:21да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг чартер рейс орқали Ўзбекистон фуқароларини Хитойдан эвакуация қилган самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Унинг бортида Хитойнинг қатор ҳудудларидан 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва 13 нафар экипаж аъзолари ватанга қайтиб келди.

Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан Хитойдан қайтиб келаётган барча йўловчилар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига жойлаштириладилар, у ерда бутун карантин даврида малакали тиббиёт ходимлар кузатуви остида бўладилар ҳамда барча зарурий дори-дармон, тиббиёт воситалари ва тегишли озиқ-овқат билан бепул таъминланадилар.

Ухан шаҳридан ва Хитойнинг бошқа минтақаларидан олиб келинаётган Ўзбекистон фуқаролари бутун инкубацион даврда карантинда ушлаб турилади. 14 кун давомида уларнинг оила аъзолари, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашишига рухсат берилмайди.

4 февраль куни махсус чартер рейс карантин ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Ухан шаҳрига учиб кетиши режалаштирилмоқда.

Чартер рейсга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий текшириш институтининг юқумли касалликлар бўйича тажрибали мутахассис ва эпидемиолог-шифокорлари ҳамроҳлик қилишди.

Эвакуация қилинган йўловчилар самолётга чиқиш пайтида дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шунингдек, юқумли касалликлар бўйича малакали шифокор-мутахассислар аэропортда Хитойдан келган юртдошларимизни текшириб, автобусларга чиқарди.

Йўловчиларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг бош офисига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилиш мумкин: +998 (71) 276-49-66.

Айни вақтда олиб келинганларнинг қанчаси хавфли коронавирус ўчоғи бўлган Ухандан эвакуация қилингани маълум эмас. Уханда қолаётган бошқа ватандошларни ҳам олиб келиш учун яна бир самолёт Хитойга юборилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойдан 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари олиб келинди (видео, фото)