11:18 / 05.02.2020
2 899

Тўртта йўналишда базавий олий таълим муассасалари белгиланди

Тўртта йўналишда базавий олий таълим муассасалари белгиланди
4 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов раислигида ОТМ ректорлари, Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқарма бошлиқлари, академик лицей директорлари иштирокида видеоселектор ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Ўзбекистон президенти томонидан 31 январь куни давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтказилган учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Мазкур йўналишда республикадаги олий таълим муассасаларини илмий методик таъминлаш учун 4 та йўналиш бўйича базавий ОТМ белгиланди.
Хусусан, Ўзбекистон Миллий университети математика ва биология, Тошкент давлат техника университети геология, Самарқанд давлат университети кимё йўналиши бўйича базавий олий таълим муассасалари этиб белгиланди.

Мазкур ОТМларга амалда қўлланилаётган дарсликларни таҳлил қилган ҳолда, кейинги ўқув йили учун янги адабиётларни яратиш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, базавий таълим муассасаларининг масъул кафедралари томонидан йил давомида илмий методик семинарлар ташкил этилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тўртта йўналишда базавий олий таълим муассасалари белгиланди