
1989 йил туғилган фуқаро Ш.Б. 200 минг АҚШ доллари ҳамда 4,1 млн. Россия рублини Қирғизистонга олиб чиқаётганида ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушланди.
Шунингдек, шунга ўхшаш ҳолат Наманганда ҳам юз берган. Косонсой туманининг чегараолди ҳудуди ҳисобланган «Хонқўрғон» маҳалласида фуқаро А.Э. 119 минг 960 АҚШ долларини Қирғизистонга олиб чиқаётганида ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Миллий валюта ҳисобида умумий қиймати 3,6 млрд сўмдан зиёд маблағни ноқонуний олиб чиқишга қаратилган ушбу ҳолат юзасидан ДХХ тергов идоралари томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар