18:13 / 05.02.2020
5 246

Ғиждувонда мойжувоз фош этилди

Ғиждувонда мойжувоз фош этилди
Мажбурий ижро бюросининг Ғиждувон туман бўлими ўтказилган тадбир давомида, Ғиждувон тумани, «Сармижон» МФЙ «Қўрғон» қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.Музаффаров қонунга хилоф равишда яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда ясалган 1 дона жувоз ускунасини субистеъмолчи сифатида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси розилигисиз электр тармоғига бевосита улаб, чигит маҳсулотидан ўсимлик ёғи ишлаб чиқараётганлиги аниқланган ҳамда ундан бир дона жувоз ускунаси, 300 литр ўсимлик ёғи, 10 кг. чигит ва бошқа турли ҳажмдаги елим идишлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Фуқаро Ш.Музаффаровдан олинган ўсимлик ёғини сифатини аниқлаш мақсадида тайинланган суд-кимё экспертизасининг 14.01.2020 йилдаги хулосасида яширин цехда ишлаб чиқарилган ёғ маҳсулоти пахта чигитидан қўлбола усулда олинганлиги, ушбу ўсимлик ёғи истеъмол қилинганда ошқозон-ичак, жигар аъзоларига салбий таъсир этиб, маҳсулотдан ўткир ва сурункали заҳарланиш ҳолатларини келтириб чиқариши қайд этилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бюронинг Ғиждувон туман бўлими томонидан Ш.Музаффаровга нисбатан ЖКнинг 186-2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Ғиждувон туман прокуратурасига юборилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ғиждувонда мойжувоз фош этилди