18:06 / 05.02.2020
3 005

25,5 миллион сўм алимент пулларини тўламаган ота суд залидан қамоққа олинди

25,5 миллион сўм алимент пулларини тўламаган ота суд залидан қамоққа олинди
Ҳуқуқбузар И.Маматов фуқаролик судининг қарорига асосан алимент тўлашга мажбур бўлсада, бироқ у 2016 йил январь ойидан шу кунга қадар 25578,0 минг сўм алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келган.

Мажбурий ижро бюроси ҳодимлари томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлсада, қарздор ота томонидан алимент пуллари турли хил алдов йўллари билан тўлашдан қасддан бўйин товлаб келинган.

Даъвогар Ф.Маматова эса соғлиғи яхши эмаслиги, меҳнатга яроқсиз эканлиги, бир нафар фарзандини боқиш учун иложсиз қолаётганлигини, турмуш ўртоғи фарзандини ҳолидан хабар олмаслигини, унга модддий жиҳатдан ёрдам бермаслигини айтиб судда собиқ турмуш ўртоғига нисбатан чора кўришни талаб қилди. Қува туман маъмурий суди ишни атрофлича ўрганиб, қарздор ота Маматов Иқроржонга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

А.Жумаев
Қува туман маъмурий судининг раиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 25,5 миллион сўм алимент пулларини тўламаган ота суд залидан қамоққа олинди