Фото: «ЎзА»
«Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3215, 31.01.2020 й.).
Низомга мувофиқ, тавсияномалар муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича юксак натижаларга эришган, зарурий билим савиясига эга, намунали ҳарбий интизомини намоён этган энг муносиб ҳарбий хизматчиларга берилади.
Тавсияномага эга бўлган фуқаролар қуйидагиларга:
- республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга;
- республиканинг ОТМлари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириш учун ОТМларга қабул параметрларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Тавсияномалар беришга тегишли ўқув фанларини яхши ўзлаштириб бориш, ҳарбий хизмат давомида олинган рағбатлантириш ҳамда хизмат якунидаги тест синовида тўпланган баллар асос бўлади.
Илгари тавсиянома беришда ҳарбий хизматчининг кундалик хизмат фаолияти, қоровулда, суткалик нарядларда хизматни ўташи, топширилган махсус мажбуриятларни бажариши ҳам инобатга олинар эди.
Тавсиянома, қоида тариқасида, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг 40 фоизига берилади ва улар берилган санадан бошлаб 3 йил мобайнида амал қилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради