date
views 2 057

3 йиллик қарз 3 кунда ундириб берилди

3 йиллик қарз 3 кунда ундириб берилди
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманига келин бўлиб тушган Қувасойлик Хамидова Дилнозахон 2017 йилнинг декабрь ойида таниши Норқизилов Элбекни алдаб, Қувасойда сотилаётган кафени олиб беришини айтиб 5350 АҚШ доллари миқдоридаги пулни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.

Ҳаққини ололмаган Э.Норқизиловнинг мурожаатига асосан тергов бўлиб, жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 24.12.2019 йилги ҳукми билан Д.Хамидовага 1 йилу 6 ой озодликни чеклаш жазоси берилган ва Э.Норқизилов фойдасига қайтарилмаган 4050 АҚШ доллари қийматида 38541,2 минг сўм ундириш белгиланган.

Суднинг ижро ҳужжатига асосан 17.01.2020 йилда Бюронинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ижро иши қўзғатилиб, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида 29 январь куни Д.Хамидовадан 4050 АҚШ доллари ундирилиб, Э.Норқизиловга топширилди.
Шундай қилиб, Э.Норқизиловнинг 3 йил давомида ундира олмаган пули Бюро ходимлари томонидан 3 кунда олиб берилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 3 йиллик қарз 3 кунда ундириб берилди