date

Ўқ отар қурол қўллаган ҳолда содир этилган жиноят юзасидан баёнот

Ўқ отар қурол қўллаган ҳолда содир этилган жиноят юзасидан баёнот
2020 йил 6 февраль куни соат 00.10 ларда Қўқон шаҳар, Генерал Узоқов кўчасида жойлашган чойхонда фуқаро Ж.Ж. фуқаро Б.М. ва унинг икки нафар шериклари билан жанжаллашган.

Жанжал давомида, Ж.Ж. чойхона кириш эшиги олдида турган Б.М. ва унинг шерикларига ўзида бўлган ўқ отар қурол (ов милтиғи) дан икки маротаба ўқ отиб, тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган.

Жабрланувчилар олган жароҳатларнинг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми "а, п" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўқ отар қурол қўллаган ҳолда содир этилган жиноят юзасидан баёнот