
4 февраль куни тахминан соат 17.00 да Олмазор тумани Тошкент халқа автомобиль йўлида “Шифокор” спорт комплекси қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
“SHACMAN” юк автомоили ҳайдовчиси 43 ёшли И.Т. 39 ёшли А.А. бошқарган “Yamaha” русумли мотоцикл билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида мотоцикл ҳайдовчиси тан шикастлари билан тиббий муассасага етказилди.
Шу куннинг ўзида бошқа йўл-транспорт ҳодисаси ҳам рўй берди: мотоцикл ва енгил автомобиль иштирокидаги кичик тўқнашув оқибатида ЙТҲ иштирокчилари бахтига уларнинг соғлиғига жиддий зарар етмади.
Йил сайин пойтахтда мотоцикллар, мопед ва скутерлар сони ошиб бормоқда. Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси йўл ҳаракати иштирокчиларидан ушбу омилни инобатга олишни, “кўр ҳудудларга” етарлича эътибор қаратишни ва бурилишларни (манёврларни) йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширишни сўради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар