date
views 4 182

Уч поғонали транспорт ечими пойтахтимизнинг ўзига хос “ташриф қоғози”га айланади (фото)

Уч поғонали транспорт ечими пойтахтимизнинг ўзига хос “ташриф қоғози”га айланади (фото)
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тошкент Оҳангарон ва Паркент кўчалари умумий узунлиги 502 метр бўлган туннель услубидаги йўл ўтказгич билан боғланади.
Туннелнинг 80 метри ёпиқ бўлиб, кенглиги 26,7 метрни ташкил этади. Кўприк ости баландлиги эса 5,5 метр.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Лойиҳанинг иккинчи поғонасида ер сатҳидан 1 метр баландликда қурилган 2 та йўл ўтказгич барпо этилиши билан умумий диаметри 329,2 метрли ҳалқасимон йўл ҳаракати ташкил қилинди. Учинчи поғонаси эса Махтумқули ва Шарқий аэропорт кўчаларини боғловчи умумий узунлиги 593 метр, кенглиги 26 метр бўлган йўл ўтказгичдир. Унинг 411 метри эстакада, 182 метри эса таянч деворли қисмдан иборат.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Уч поғонали транспорт ечими пойтахтимизнинг ўзига хос “ташриф қоғози”га айланади (фото)