
2020 йил 2 февраль куни интернет тармоғида Қашқадарё вилоятида боди-камера тақмаган ЙПХ инспектори ҳайдовчидан ҳужжат талаб қилгани, ҳайдовчи эса бунга эътироз билдирганига оид видеотасвир тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ катта инспектори Б.Ф.га нисбатан вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилди.
Республика ЙҲХББ ахборот хизматининг маълум қилишича, ўтказилган текширув давомида ЙПХ катта инспектори Б.Ф. хизмат фаолиятини олиб бориши давомида, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори ва ИИВнинг меъёрий ҳужжатларида кўрсатилган талабларига риоя этмасдан, фуқаролар билан беписандларча қўпол муносабатда бўлиб, ўзининг интизомсизлигини намоён қилиб, фуқаролар онгида ИИО ходимлари тўғрисида салбий фикрларни уйғонишига сабабчи бўлган.
Маълумотда айтилишича, у эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар