18:15 / 07.02.2020
2 980

Наманганда қалбаки 20 минг долларни 9 минг АҚШ долларига сотаётган шахс ушланди

Наманганда қалбаки 20 минг долларни 9 минг АҚШ долларига сотаётган шахс ушланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бошқармаси ва Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармасини жалб қилган ҳолда ўтказган ўзаро ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида катта миқдордаги қалбаки хорижий валюталарнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди.

Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Ола-буқа туманида истиқомат қилувчи, 1987 йилда туғилган М.Н. чегарадан ноқонуний олиб кирилган 200 дона қалбаки 100 АҚШ доллари купюрасини Наманган шаҳрида харидорга 9 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди.
Ушбу қалбаки 20 минг АҚШ долларининг миллий валютадаги эквиваленти 190 млн. сўмдан зиёдни ташкил этади.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида мазкур ишга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда қалбаки 20 минг долларни 9 минг АҚШ долларига сотаётган шахс ушланди