11:03 / 08.02.2020
2 339

Адлия вазирлиги қамоқхоналарни қарамоғига олишни рад этди

Адлия вазирлиги қамоқхоналарни қарамоғига олишни рад этди
Адлия вазирлиги жазони ижро этиш муассасаларини ўз қарамоғига олиш режасида эмас. Вазир Русланбек Давлетовнинг Газета.uz'га маълум қилишича, қамоқхоналарда қийноқлар ва зўравонликка қарши самарали кураш учун тизимнинг ўзида ислоҳот қилса бўлади. У бунинг учун маъмурий бошқарувда ўзгаришга муҳтожлик йўқлигини таъкидлади.

3 фераль куни журналистлар билан учрашиб, вазирлик фаолияти бўйича ҳисобот берган Русланбек Давлетов маҳкум ва қамоқхонада сақланаётган шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида гапирди.

У жазони ижро этиш муассасаларида қийноқлар тизимли бўлмаса-да, айрим ҳолатларда учраб турганини тан олиб, соҳа ислоҳотга муҳтожлигини билдирди. Аммо бу ЖИЭМда маъмурий бошқарув тизими ўзгариш талаб этилмайди, дея қўшимча қилди у.

«Айтмоқчимизки, бу қайси ташкилотнинг қошида бўлишидан қатъий назар у ерда ислоҳот қилиш мумкин, манфаатлар тўқнашуви бўлишидан қатъий назар жуда катта назорат тизими бор ва ўйлайманки, охирги йилларда бу борада жуда катта ўзгариш бўлди. Озгина ҳолат бўлса ҳам, мана, дарров жамоатчиликка чиқяпти», — дея эътироф этди у.

Вазирнинг қайд этишича, муайян жиноят иши доирасида бир ҳуқуқ-тартибот орган ҳам оператив маълумот йиғиш, ҳам тергов билан шуғулланиши, қолаверса, гумондор ё айбланувчини қамоқда сақлашга масъулиятли бўлиши органнинг фаолиятида манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқармайди. Амалдаги механизм татбиқ этилганда қийноқлар содир этилишини тугатса бўлади, дея муносабат билдирди вазир.

Унинг қўшимча қилишича, вазият яхши бўлади, лекин Адлия вазирлиги яқин келажакда бу вазифани ўз зиммасига олмайди.

Ривожланган давлатлар, хусусан АҚШда, пенитенциар муассасалар Адлия вазирлиги ҳузуридаги бюро ваколатида тартибда солинади. Бундан асосий мақсад — тезкор маълумот йиғиш ва тергов органлари фаолиятида гумондорга нисбатан қийноқ ишлатиш имкониятлари камайтирилган. Адлия вазирлиги маҳкумларнинг соғ-саломат сақланиши, ҳуқуқлари поймол этилмаслигига жавобгар органдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Адлия вазирлиги қамоқхоналарни қарамоғига олишни рад этди