14:18 / 08.02.2020
3 421

«Тошшаҳартрансхизмат» Isuzu ва Captiva иштирокидаги ЙТҲ ҳақида маълумот берди

«Тошшаҳартрансхизмат» Isuzu ва Captiva иштирокидаги ЙТҲ ҳақида маълумот берди
Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ 7 февраль куни соат 17:45 атрофида пойтахтнинг Сергели туманидаги чорраҳада автобус ва Captiva иштирокида юз берган йўл транспорт ҳодисасининг тафсилотларини ошкор этди.

Маълумотларга кўра, 12-автобус саройи тасарруфидаги 117-йўналишда қатновчи Isuzu русумидаги автобус ўз йўналиши бўйича биринчи даражали йўл – Нилуфар кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда иккинчи даражали йўл, яъни Нилуфар 3-тор кўчасидан келаётган Captiva автобуснинг чап орқа қисмига келиб урилган ва уни ағдариб юборган. ЙТҲ туфайли икки нафар йўловчи енгил жароҳат олган ва уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати
Ҳодиса юзасидан ЙҲХБ томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Тошшаҳартрансхизмат» Isuzu ва Captiva иштирокидаги ЙТҲ ҳақида маълумот берди