
2020 йил 8 февраль куни Бош прокуратурада прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирокида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Видеоселектор тарзида ўтказилган ҳайъат мажлисида президентнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ҳамда прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2019 йилдаги фаолияти натижалари муҳокама қилинди.
Ҳайъат мажлисида Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев маъруза қилди.

«Прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида айбдор шахслардан жами 2 трлн. 341 млрд. сўмлик зарарни қопланиши таъминланди.
Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини самарали ташкил этиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 647 та мувофиқлаштирувчи йиғилишлари ўтказилди. Ҳамкорликда кўрилган чоралар натижасида умумий жиноятчиликни 6 фоизга камайишига эришилди, 3.074 та маҳаллаларда жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Прокурор протестларига асосан жиноий судларнинг 1 997 нафар шахсга нисбатан қарорлари, шунингдек фуқаролик судларининг 1 455 та, иқтисодий судларнинг 786 та, маъмурий судларнинг 1 085 та қарорлари ўзгартирилиши ёки қонунга мувофиқлаштирилиши таъминланди. Прокуратура органлари томонидан 2019 йилда 313 мингдан ортиқ фуқаронинг мурожаатлари бевосита прокуратура органларида ҳал этилди,
46 мингдан ортиқ шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди», - деди бош прокурор.
Таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан бюджетга 1,4 трлн. сўмга яқин маблағ қўшимча ҳисобланиб, шундан 563 млрд. сўми ундирилди, ноқонуний муомаладаги 3 млн. 306 минг АҚШ доллари ва 6,9 млрд. сўм олиб қўйилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар