
Фото: Қашқадарё ИИБ
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 10 миллион сўм сохта пул ясаб, муамолага чиқарган ёшлар қўлга олинди. Бу ҳақда Қашқадарё ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова маълум қилди.
Аниқланишича, косонлик ёшлар Ё.Б. ва С.Ф.лар 200 дона 50 минг сўмлик купюраларни рангли принтердан чиқариб, бозордан қора мол харид қилган.
Сохта пул ишлаб чиқарувчилар 2020 йил 24 январь куни Косон туманидаги «Олатўн» бозорига боради ва сохта пулларига косонлик Т.М.нинг 10 миллион сўмлик ҳўкизини сотиб олади.

Фото: Қашқадарё ИИБ
Бозордан уйига қайтган мол эгаси пуллар сохта эканлигини билгач, бу ҳақда Косон туман ИИБга маълум қилади. Туман ИИБ ходимларининг саъй-ҳаракати билан фирибгарлар қўлга олинади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ТБ тергов ҳарактлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар