Жорий йилнинг 6 феврал куни «Ўзбекистонлик Ван Дамм яқинда узр сўраб чиқса керак» сарлавҳаси остида тарқалган видеотасвирга ИИВ муносабат билдирди. Ушбу видеолавҳада нотаниш йигит йўлнинг қатнов қисмига чиқиб, рақс тушгани тасвирланган.
Муносабатда айтилишича, жорий йилнинг 2 феврал куни соат 23:10ларда Учтепа туманида яшовчи фуқаро Ф.М. «Спарк» русумли транспорт воситасида Чилонзор тумани, ТХАЙ-Бунёдкор кўчаси, Чилонзор метроси чорраҳасига ҳаракатланиб келган ва танишлари орасида ўзига эътиборни тортиш мақсадида транспорт воситалари серқатнов эканлигини била туриб, автомобиллар светофорининг қизил чироғи ёнган вақтда йўлга югуриб чиққан ва йўл ўртасида турли жамоат тартибини бузувчи хатти-ҳаракатлар содир этган.
Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган фуқаро Ф.М. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 3-баталъон ходимлари томонидан аниқланиб унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси кўра баённома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиб, ҳаракатланиш маданиятига амал қилишни сўрайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди
118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин!