10:17 / 10.02.2020
3 748

Йўл-патруль хизмати инспектори фуқародан пора олган вақтида ушланди...

Йўл-патруль хизмати инспектори фуқародан пора олган вақтида ушланди...
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 6 февраль куни фуқаро У.А.нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қилган мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, унинг давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадаси махсус дивизиони ЙПХ инспектори А.Б. ўзининг бошқарувидаги хизмат автомашинаси билан содир этган қоидабузарлигини жаримасини тўлаш учун фуқаро У.А.дан транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги учун жарима майдончасига жойлаштирилган “Матиз” русумли транспорт воситасини чиқариб бериш мақсадида тамагирлик йўли билан 220 000 сўм пулларни пора тариқасида олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йўл-патруль хизмати инспектори фуқародан пора олган вақтида ушланди...