date
views 7 125

Қашқадарё ҳокими Тожикистон билан чегарадош қишлоқда бир кеча тунаб қолди (фото)

Қашқадарё ҳокими Тожикистон билан чегарадош қишлоқда бир кеча тунаб қолди (фото)
Қашқадарё вилоят ҳокими Зоир Мирзаев Тожикистон билан чегарадош Сарчашма қишлоғи (Шаҳрисабз тумани)да тунаб қолди.

Ҳоким қишлоққа сектор раҳбарлари томонидан ташкиллаштирилган ҳудудлар кесимидаги сайёр қабул доирасида ташриф буюрган ва қишлоқ ёшлари билан учрашган.


Электр энергияси билан боғлиқ масалалар шу куннинг ўзида ҳал этилди, - деди вилоят ҳокими – Йўлларни, қишлоқда ягона бўлган боғча ва шифохонани таъмирлаш, деҳқончилик қилиш учун ариқлар орқали режа асосида қишлоқни сув билан таъминлаш каби масалалар жорий йилда бартараф этилади”, дейди вилоят ҳокими.

Ташриф чоғида “Сарчашма” қишлоғида ваъда қилинган кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди деб хабар қилади Nasafmews нашри.


Шунигдек, қишлоқда ягона бўлган 57-мактаб ўқувчиларига мусиқа асбоблари топширилиб, 60 нафар кам таъминланган оила фарзандларига кийим-кечаклар совға қилинган.

Аҳоли билан ҳоким ўртасида самимий мулоқот қурилиб, улар Зойир Мирзаев билан селфига ҳам тушишди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарё ҳокими Тожикистон билан чегарадош қишлоқда бир кеча тунаб қолди (фото)
-->