Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимилари мамлакат ҳудудига мажбуриятнома асосида олиб кирилган ва қайтариб олиб чиқилмаган автотранспорт воситаларини аниқлаш борасида Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир давомида фуқаро Ж.Д. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашина белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди.
Натижада автомашина муқаддам Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ойбек» чегара божхона пости орқали қайта олиб чиқиш мажбурияти асосида олиб кирилиб, муддатида олиб чиқилмасдан, автомашинани кузов идентификацион рақамлари ўзгартирилиб, ушбу Нексияни олдин ёниб кетган автомашина давлат рақами белгиси билан бошқариб юрилгани аниқланди.
Ҳозирда қиймати 45 миллион сўмни ташкил этувчи ушбу автомашина вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

“Нексия”га яширилган кучли таъсир этувчи дорилар фош этилди

«Мерседес Бенц»ни ноқонуний олиб кириш режаси иш бермади

“Узатмалар қутиси”да нима яширилган эди?

Сифати кафолатланмаган биофаол қўшимчалар манзилга етиб бормади

1,1 миллиард сўмлик «тамаки» ва «пиротехника» операцияси фош этилди

1,1 миллион дона пиротехника воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош этилди