date

Чойхонанинг ноқонуний уланмаси фош этилди

Чойхонанинг ноқонуний уланмаси фош этилди
Тадбиркорларга яратилаётган кенг имконият ва шароитларга қарамасдан уларнинг орасида буни суиистеъмол қилаётганлари ҳам учраб турибти.
Мажбурий ижро бюроси Избоскан тумани бўлими ходимларининг ўрганишлари натижасида туманнинг Қўғай маҳалласи ҳудудида жойлашган чойхона ва сауна фаолияти билан шуғулланаётган объект эгаси табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Бир қарашда суюлтирилган газдан фойдаланаётгандек кўринган жойда чойхона эгалари табиий газ тармоғига таъминотчи корхона билан шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан уланиб олгани маълум бўлди.
Бюро ходимлари томонидан ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, объект табиий газ тармоғидан ажратилди. Ҳозирда зарар суммасини ҳисоблаш ишлари амалга ошириляпти.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Чойхонанинг ноқонуний уланмаси фош этилди