12:10 / 11.02.2020
3 169

Ажримдан тўғри хулоса чиқарган ота оиласига қайтди

Ажримдан тўғри хулоса чиқарган ота оиласига қайтди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими иш юритувида, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 12.10.2009 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Х.Р.дан ундирувчи С.Р. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таьминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Юнусобод туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ижро ҳужжати юзасидан қарздор Х.Р. давлат ижрочисининг қонуний талабларини бажармасдан, алимент пулларини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли қарздорлиги 19.416,8 минг сўмни ташкил этиб, қарздор Х.Р.га нисбатан алимент пулларини бартараф этмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан унга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиши тўғрисида огоҳлантирилиб, баённома расмийлаштирилди.

Ҳолатни қарангки, бўлимга келган ундирувчи С.Р. ва қарздор Х.Р. ярашиб оиласини тиклашини, ундирувчи С.Р. алиментдан йиғилиб қолган 19.416,8 минг сўмдан воз кечишини айтиб, бўлим бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилди ва ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан, ижро ҳужжати ундирувчи С.Р.га қайтарилиб, ижро иши юритувини тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Яна бир оила яраштирилди. Вояга етмаган бир нафар фарзанд тўлақонли оилада камол топади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ажримдан тўғри хулоса чиқарган ота оиласига қайтди