
Мамлакатимизда бюро идоралари ўз фаолиятини бошлаган даврдан буён жойларда энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниш аҳволи, шунингдек ноқонуний уланиш ва фойдаланиш учун жавобгарлик масалалари тўғрисида профилактик тадбирлар ўтказилиб келинаётган бўлишига қарамасдан айрим тадбиркорлик субъектлари бундан ўзларига тўғри хулоса чиқармаётганлиги ачинарлидир.
Бюронинг Урганч тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда тумандаги “Юқорибоғ” қишлоғида жойлашган оилавий корхонага қарашли кўпчиликка таниш бўлган чойхонада электр энергиясига ноқонуний уланиб фойдаланилаётганлик ҳолати фош этилди.
Қизиғи шундаки, чойхона раҳбари Р.Рахмонов умумий овқатланиш корхонасига ҳисоблагич ўрнатган бўлсада, ушбу электр ҳисоблагич дастурга киритилмаганлиги, таъминотчи корхона билан шартнома тузилмаганлиги ва ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланиб келинаётганлиги аниқланган.
Суриштирув ҳаракатлари давомида Р.Рахмонов томонидан туман электр таъминоти корхонасига 8,3 млн. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланиб, тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Энергия РесурслариНоқонуний УланишУрганч ТуманиЧойхона ФошиПрофилактик ТадбирларТадбиркорлик Субъектлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар