
Қашқадарё вилоятидан Тошкентга олиб кетилаётган 100 килограмм миқдордаги яроқсиз гўшт «Умакай» постида тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Қашқадарё ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова хабар бермоқда.

Фото: Қашқадарё ИИБ
2020 йил 9 февраль тунги соат 02:30 да вилоят ИИБ патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси карантин бўлинмаси ва ЙПХ ходимлари томонидан «Умакай» ЙПХ масканида тўхтатилган З.К.нинг автомобилидан ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган 100 килограмм гўшт чиққан.

Фото: Қашқадарё ИИБ
Чироқчи туман озиқ-овқат маҳсулотлари микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг экспертиза хулосасига асосан гўшт маҳсулотлари яроқсиз деб топилган ва ветеринария лаборатория ходимлари томонидан тегишли тартибда йўқ қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар