07:30 / 12.02.2020
3 232

Тошкент вилоятида вояга етмаганлар “Damas” автомобилини олиб қочиб, ЙТҲ содир этди

Тошкент вилоятида вояга етмаганлар “Damas” автомобилини олиб қочиб, ЙТҲ содир этди
Тергов департаментининг хабарига кўра, 2020 йил 06 февраль куни соат 10:00 дан 17.00 га қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс фуқаро 31 ёшли С.Х.га тегишли “Damas” русумли автомашинасини Олмалиқ шаҳар Олтин замин кўчасидаги уйларнинг ёнидан олиб қочган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни вояга етмаган 16 ёшли Б.Г. ва 17 ёшли Ё.Т.лар содир этганликлари аниқланиб, олиб қочилган автомашинани Оҳангарон тумани ҳудудида бошқариб кетаётганларида, ЙПҲ ходимининг тўхташ ишорасига риоя қилмасдан ҳаракатни давом эттириб, ҳайдовчининг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли ЙПҲ автомашинаси билан тўқнашиб кетиб, олиб қочилган автомашина йўлининг четидаги ариққа тушиб кетиши натижасида тўхтаган.

Жиноят иши бўйича Б.Г. ва Ё.Т.лар процессуал тартибда ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида вояга етмаганлар “Damas” автомобилини олиб қочиб, ЙТҲ содир этди