
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
2020 йил 1 июлга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- вилоят ва туман ҳокимлари ўз дастурлари ва уларнинг ижроси тўғрисида халқ депутатлари вилоят кенгашларида ҳисобот беришини назарда тутувчи тизимни жорий қилиш;
- маҳаллий кенгашларга вазирлик ва идоралар ҳудудий тузилмалари раҳбарларининг ўз лавозимига лойиқлиги юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга таклиф киритиш ваколатини бериш;
- маҳаллий вакиллик органлари фаолиятида Кенгаш сўрови институтини жорий қилиш;
- маҳаллий кенгашларнинг доимий асосда ишлайдиган котибиятни ташкил этиш;
- вилоятлар ва туманлар ҳокимлари томонидан ижтимоий-иқтисодий дастурларни тегишинча Сенат ва маҳаллий кенгашларда муҳокамадан ўтказиш ва ҳимоя қилиш амалиётини жорий қилиш;
- концепция, стратегия ва бошқа қарорлардаги индикаторлар ва мақсадли параметрлар ижроси бўйича ҳокимлар оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликка мунтазам ахборот бериши;
- маҳаллий кенгашлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш чораларини кўриш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари, Адлия вазирлиги. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар