12:45 / 12.02.2020
3 204

Банкоматлар орқали нақд пулни пластик картага ўтказиш имконияти яратилади

Банкоматлар орқали нақд пулни пластик картага ўтказиш имконияти яратилади
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, 2020 йил 20 мартга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилади. Лойиҳаларда:
- хорижий мутахассислар иштирокида “яширин иқтисодиёт”нинг вужудга келиш омилларини таҳлил қилиш ва унга қарши курашиш дастурини тасдиқлаш;
- “рақамли маркировка ва онлайн касса” лойиҳасини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини назоратга олиш;
- интернет-савдо (электрон тижорат) соҳасидаги субъектларни аниқлаш тартибини такомиллаштириш, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашни ҳисобга олган ҳолда солиққа тортиш механизмини ишлаб чиқиш;
- “юк ташиш мониторинги” ягона ахборот платформасида тижорат транспорти соҳасини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва амалга ошириш мониторинги учун замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш;
- “Э-омбор” товарларини ҳисобга олишнинг электрон тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, импорт қилинадиган товарлар бўйича электрон шаклда ҳисоботларни тайёрлашни таъминлаш;
- импорт қилинган озиқ-овқатлар, маъданли ва газланган сувлар, таркибида алкоголь бўлмаган бошқа ичимликларни мажбурий маркировка қилишни босқичма-босқич жорий этиш;
- солиқ органларида маркировка қилиш мажбурий бўлган товарларни ҳисобга олишнинг электрон базасини яратиш;
- гастрол-концерт фаолиятида электрон билет тизимини жорий этиш;
- якка тартибдаги тадбиркорлар ноқонуний фаолиятини қисқартириш механизмларини ишлаб чиқиш;
- ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг фаолиятини тартибга солишни янада такомиллаштириш, уларни солиққа тортиш, иш стажини ҳисобга олиш ва фаолият юритиш тартибини соддалаштириш;
- “яширин иқтисодиёт” субъектларини аниқлаш механизмини такомиллаштириш;
- савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш субъектлари томонидан ишлатилаётган турли дастурий маҳсулотларни Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига интеграция қилиш;
- банкоматлар орқали нақд пул маблағини банк пластик карталари ёки банк ҳисоб рақамларига ўтказиш имкониятини яратиш;
- мазкур карта ва ҳисоб-рақамлар эгаларига амалга оширилган операция қийматининг маълум миқдорида бонуслар тақдим этиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси, Транспорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Банкоматлар орқали нақд пулни пластик картага ўтказиш имконияти яратилади