13:43 / 12.02.2020
3 351

Жорий йилда 200та банк хизматлари офислари ташкил этилади

Жорий йилда 200та банк хизматлари офислари ташкил этилади
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 мартга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- давлат улушига эга бўлган банклар трансформацияси бўйича “йўл харита”ларини тасдиқлаш ва амалга ошириш;
- давлат улушини стратегик инвесторга сотиш бўйича режа-график тузиш;
- банкнинг капитал, ресурс базаси ва даромадларини оширишга қаратилган аниқ чораларни белгилаш;
- қонун ҳужжатлари ва банк амалиётини банк назорати бўйича Халқаро Базель қўмитасининг банк назорати бўйича асосий тамойилларига мувофиқлаштириш;
- замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда бизнес жараёнларини оптималлаштириш;
- аҳоли ва хўжалик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш ҳамда замонавий чакана банк хизматлари турларини кенгайтириш;
- жорий йилда 200 та банк хизматлари офислари ташкил этиш;
- 2,4 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий кредит линияларини жалб қилиш ва самарали ўзлаштириш;
- қўшимча 15 трлн.сўм миқдорида юридик ва жисмоний шахсларнинг депозитларини жалб қилиш;
- банк тизимида ахборот-коммуникация технологияларини диагностикадан ўтказиш ва уларни замон талабларига келтириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш;
- “кредит тарихи” ахборот тизимини тўлиқ ишга тушириш;
- тижорат банкларида корпоратив бошқарувни ривожлантириш назарда тутилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жорий йилда 200та банк хизматлари офислари ташкил этилади