14:17 / 12.02.2020
3 346

Давлат органларида бевосита раҳбарга бўйсунувчи мурожаатлар билан ишловчи алоҳида бўлинмалар ташкил этилади

Давлат органларида бевосита раҳбарга бўйсунувчи мурожаатлар билан ишловчи алоҳида бўлинмалар ташкил этилади
Ўзбекистонда барча давлат органларида бевосита раҳбарга бўйсунувчи мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлинмалар ташкил этилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.

2020 йил 1 августга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- давлат органларида халқ билан мулоқот ва мурожаатлар билан ишлаш тизими самарадорлигини баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш;
- давлат идоралари раҳбарлари ва ҳокимларнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича ҳисоботини парламент ва халқ депутатлари кенгашларида мунтазам эшитиш тизими йўлга қўйиш;
- мавжуд штат бирликлари доирасида барча давлат органларида бевосита раҳбарга бўйсунувчи мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлинмалар ташкил этиш;
- мурожаатлар билан ишлаш бўлинмалари ходимларини ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтказиш ва малакасини ошириш;
- давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаси ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод этиш масалаларини тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари билан мажбурий тартибда келишиш;
- вазирлик, идора ва ҳокимликлар томонидан ҳар чорак якуни бўйича мурожаатлар билан ишлаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат органларида бевосита раҳбарга бўйсунувчи мурожаатлар билан ишловчи алоҳида бўлинмалар ташкил этилади