date
views 2 725

Яқин 2 йилда барча қишлоқ ва маҳаллаларни тезкор интернет билан таъминланади

Яқин 2 йилда барча қишлоқ ва маҳаллаларни тезкор интернет билан таъминланади
Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 апрелга қадар амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда:
- кенг полосали уланиш тармоқларини ривожлантириш;
- яқин 2 йилда барча қишлоқ ва маҳаллаларни тезкор Интернет билан таъминлаш;
- 800 минг кенг полосали уланиш абонент портларини ўрнатиш;
- маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини кенгайтириш;
- 40 та сервер қурилмаси ва 5 та комплект маълумотларни сақлаш тизимини ўрнатиш;
- мобиль алоқа тармоқларини кенгайтириш ва модернизация қилиш;
- олис аҳоли яшаш жойларида мобиль алоқа тармоғини кенгайтириш орқали 2 мингдан зиёд база станцияларини қуриш ва модернизация қилиш;
- оптик толали алоқа линиялари тармоқларини қуриш;
- FTTx технологияси орқали 12 000 км оптик толали алоқа линияларини қуриш;
- лойиҳани амалга ошириш натижасида аҳолига сифатли кенг полосали телекоммуникация хизматларини кенгайтириш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбектелеком” АК.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яқин 2 йилда барча қишлоқ ва маҳаллаларни тезкор интернет билан таъминланади