18:30 / 12.02.2020
3 884

МИБ Хива тумани йирик миқдордаги солиқ қарздорлигини ундирди

МИБ Хива тумани йирик миқдордаги солиқ қарздорлигини ундирди
Мажбурий ижро бюроси Хива туман бўлими томонидан суд қарорига асосан солиқ қарзини ундириш борасида самарали ишлар ташкил этилиб келинмоқда. Хусусан, Боғот туманлараро иқтисодий судининг 20.12.2018 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Хиванефтгазқурилиш” унитар корхонасидан Хива туман ДСИ фойдасига 3,0 млрд. сўм солиқ қарзни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжати МИБнинг Хива тумани бўлимига келиб тушган эди.

Қарздорликни бартараф қилиш юзасидан корхонага қонунда белгиланган тартибда бир неча бор огоҳлантиришлар берилишига қарамасдан қарздор бюджет олдидаги қарзини ўз муддатида бартараф қилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорликни ундириш корхонанинг мол мулкига қаратилди.

Бироқ, корхонанинг солиқ қарзини қоплашга етарли айрим асосий воситалари, жумладан транспорт воситалари жойида эмаслиги аниқланиб, ушбу транспорт воситаларига бюро ваколатларидан фойдаланган ҳолда қидирув эълон қилиниб, 12 та транспорт воситалари топилиши ҳамда Республиканинг турли бурчакларидан олиб келиниши таъминланиб, E-IJRO AUKSION тизимига электрон онлайн ауқцион савдоларини ташкил этиш учун жойлаштирилиши таъминланди.

Натижада, корхонанинг балансида бўлган “КРАН P.D.K-250-S”-русумли машинаси 137,9 млн. сўмга, “ХАОЮНЬ”-русумли машинаси 355,4 млн. сўмга, “HOWO ZZ5257GJBN3841W”-русумли машинаси 325,0 млн сўмга, “КАМАЗКС35714К”-русумли машинаси 241,1 млн. сўмга, “ISUZU NQR 71PL”-русумли машинаси 167,2 млн. сўмга ва “NEXIA”-русумли машинаси 21,7 млн. сўмга сотилиши таъминланиб, давлат фойдасига жами 1248,4 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Хива тумани йирик миқдордаги солиқ қарздорлигини ундирди