11:57 / 13.02.2020
4 373

Аҳмадбойнинг жияни прокурорларни «100 млрд сўм пулни йўқ қилиш»да айблади (видео)

Аҳмадбойнинг жияни прокурорларни «100 млрд сўм пулни йўқ қилиш»да айблади (видео)
12 февраль куни жиноят ишлари бўйича жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман судида «Аҳмадбой иши» бўйича тўртинчи очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.

Судланувчилар орасида бўлган Аҳмадбойнинг жияни — Муроджон Турсунбоев музокара сўз навбатини олганда ўша ерда ишлаганидан пушаймонлигини билдирди. У, шунингдек, айрим ҳолатлардан норози эканини яширмади.

«Прокурор жаноблари зарарни солидар тартибда қоплашни айтди. Ҳурматли прокурор, камида 100 миллиард сўм пулни ҳамкасбларингиз йўқ қилиб юборган. Буни халққа ким тўлайди? Яна бу амакимни бўйнига илиниб кетяпти. Мен-ку, майли, 5 йилда чиқиб келарман. Чунки айбсизлигимни ҳамма билади. Лекин ким тўлайди? Шуларни ҳам эътиборга олинг, ўша пулларни ўғирлаганлар ҳам тўлаб юборсин», — дея музокара сўзини билдирди у.

«Gazeta.uz»нинг ёзишича, Муроджон сўз бошлаганда суд қамоғида бўлган Аҳмадбой ва бошқалар уни имо-ишоралар билан тўхтатишга ҳаракат қилган. Охири Аҳмадбой суд залида ўтирганларга эшитарли қилиб, «жим» дея қатъий таъкидлаган. Шундан сўнг Муроджон сўздан қолган.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадбой (Аҳмаджон Турсунбоев) 2016 йил июнида қўлга олинган эди. Қўлга олинган куни унинг ва яқин қариндошларининг уй-жойлари ва уларга тегишли корхоналарда 13,1 миллиард сўм ва 7,9 миллион доллар миқдоридаги маблағ борлиги аниқланиб, бу пуллар далилий ашё сифатида олингани маълум қилинган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аҳмадбойнинг жияни прокурорларни «100 млрд сўм пулни йўқ қилиш»да айблади (видео)