13:04 / 13.02.2020
2 789

«Бу пулга дода сайт ясаса бўлади». ЎзА янгиланишига сўралган 5,4 млрд сўм – ижтимоий тармоқлар муҳокамасида

«Бу пулга дода сайт ясаса бўлади». ЎзА янгиланишига сўралган 5,4 млрд сўм – ижтимоий тармоқлар муҳокамасида
Ўзбекистон ахборот агентлиги ўз сайти ва моддий-техник базасини янгилаш учун давлат бюджетидан 5,4 миллиард сўм маблағ сўрагани ҳақида хабар берган эдик. Мурожаатнинг пул агентлик директорининг шахсий жавобгарлигига берилиши ҳақидаги қисми айниқса муҳокамабоп нуқтага айланди ва юзлаб интернет фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлиб улгурди.

- ЎзА да ишлаб кетганлигим боис унга тегишли хабарларга бефарқ эмасман. ЎзАга зарур техникалар олиш ва сайтини янгилаш учун 5,4 миллиард сўм ажратилишини эшитиб хурсанд бўлдим. Аммо муҳокамага қўйилган ВМ қарорида маблағ апрель ойида ажратилиши ёзилган (ойнинг бошидами ёки охирида?). 2 декабрдаги «ЎзА тўғрисида»ги қарорда эса 1 майда сайтнинг янги версиясини ишга тушириш белгиланган. Шуни аниқ айтишим мумкинки, сайт яратадиган ҳеч бир МЧЖ бир ой ичида бу ишни амалга ошира олмайди. Қолаверса, ҳали очиқ тендер ҳам ўтказилиши керак. Кимдир қилса ҳам, чала қилади (фақат пул учун). Агар ЎзАдагилар Uzinfocom’га ишонаётган бўлса, хато қилишади. Уларда тайёр шаблон платформалар бўлиши мумкин. Лекин у билан узоққа бориб бўлмайди. Балки АРБОБларнинг биз билмаган имкониятлари бордир. Омад!
Бунёд Абдуллаев

ЎзА мухбири Анора Содиқова ҳам фикр билдириб, агентлик катта ўзгаришларга муҳтожлигини ва бунда моддий кўмак кераклигини таъкидлади:
- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ишга келганимда ўзимни совет даврига саёҳат қилгандек ҳис қилганман. Ҳозир бунга кўникдим. Ташқарида XXI аср, ичкарида эса...

Жанжалли мақолаларни эса Сталин даврини эслатувчи ўриндиқларда ўтириб ёзаман. Техникага келсак, бошқа ОАВ ходимлари ҳам жуда яхши билади: қачон ЎзА вакили бирор тадбирга яхши техника билан қуролланиб борган? Таҳририятда мухбирларга оддийгина компьютер етишмайди. Чекка қишлоқда газсиз ўтирган аҳолини ишхонада ўтириб жуда яхши ҳис қиламиз. Чунки ЎзАда иситиш тизими рисоладагидек ишламайди. Сайтнинг кўриниши эски эканлигини эслатиш шарт эмас. Ойлик майли, у ҳақида гапирмай қўяқолайин... Шу аҳволимизга 5,4 миллиард ажратилиши мумкин. Бу пуллар ҳали тасдиқланмаган.

ЎзАни ўзгартириш кераклигини ҳамма билади, шу жумладан, танқид қилишни ҳам. Лекин ким шу аҳволда қолган сайтни келиб ўзгартиришга, янги руҳ олиб киришга ёрдам бера олади? Бу ишни бажариш учун «жиччагина» фидойилик керак (яна молиявий тарафлама эркин бўлиши ҳам зарур).

Ана, шундай фидойилардан бири дастурчи Алишер Таджиев сайтни текинга қилиб бермоқчи экан, яхши иш бўлар эди.

ЎзА учун алоҳида сервер, янги яратиладиган портал сервери ҳам сотиб олиш зарур. Алишер Таджиев талаб даражасида ахборот портали яратиб бера олса, қанийди. Бюджет пули тежалиши билан бирга таъмирлаш ишлари ҳам тезлашиб кетармиди. Техника учун ҳам маблағ кўпроқ ажратилармиди. Компьютер талашиб юрган даврларимиз тарихда қолар эди... Шу ўзгаришлар бўлса, кадрлар масаласи ҳам ечилса керак. Ҳозир ёшларга, блогерларга ЎзАга келиб ишлашдан уни танқид қилиш қулайроқ.

Гапнинг индаллосини айтганда, ЎзАдан олиш керак эмас. Унга бериш керак. Шунинг учун ҳам уни ташлаб кетмай шу ерда ишлаб юрибман...

Фото: Facebook / Анора Содиқова
Яқинда ЎзАни ривожлантириш учун бюджет ҳисобидан 5,4 миллиард сўм маблағ ажратилиши ҳақида хабарларни ўқидик. Бу пуллар барча шарт-шароитларга (камералар, компьютерлар, серверлар ва керакли техника инвертарлар) ҳамда янги сайт учун сарфланиши кўзда тутилган.

Бир укахонимиз ташаббуси билан давлатимизга ажойиб таклиф тушибди.
Давлатимиз рози бўлиб, бу иш ўхшашига ишона олмайман. Сабаби пуллар режа, дастур асосида ажратилиб, унинг мақсадли йўналтирилиши назоратда бўлади.
Аммо бу таклифни қўллаб қувватлайман. ?
Channel of Kama

Канал назарда тутган ғоя Ёшлар иттифоқи ходими, дастурчи Алишер Таджиевга тегишли:
- Ассалому алайкум ҳурматли Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги! Мен кўп йиллик тажрибамга таяниб сизларнинг сайтингизни яна-да такомиллаштириб, давлатимиз бюджетига 5,4 миллиард сўмлик фойда келтирмоқчиман. Сайтингизни қилиб беришда Ўзбекистондаги энг юқори малакага эга бўлган компанияларда ишлайдиган дўстларим(senior’лар) ҳам кўмаклашади. Фақат бир илтимос бор, шу ажратилган суммани барчасини ҳомийлик асосида контракт пулини тўлашга қийналган талабаларга ажрацангиз. Биз жамоамиз билан тайёрмиз!

«Troll.uz» канали ажратиладиган пулнинг катта қисми ўзлаштириб юборилиши мумкинлигига енгилгина шама қилди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Бу пулга дода сайт ясаса бўлади». ЎзА янгиланишига сўралган 5,4 млрд сўм – ижтимоий тармоқлар муҳокамасида