15:09 / 13.02.2020
3 875

Укасига ноқонуний “Никоҳ” ўкиган шахс маъмурий қамоққа олинди

Укасига ноқонуний “Никоҳ” ўкиган шахс маъмурий қамоққа олинди
Оила, оилавий муносабатларни асраш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири ҳисобланади. Жамиятнинг муҳим бўғини, кучли ва барқарор давлат негизи–оила институтини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мамлакатимизнинг ижтимоий соҳага йўналтирилган сиёсатида устувор йўналишлардан бири эканлиги бежиз эмас.

Маълумки, мамлакат ҳаётида юз берадиган ҳар қандай ўзгаришлар, ислоҳотларнинг амалий таъсири ва ифодаси оилада яққол намоён бўлади. Оилалардаги тотувлик, фаровонлик, тинчлик, хотиржамлик маҳалла, мамлакат осойишталиги, ҳамжиҳатликни таъминлайди. Ўз эртаси, тақдири ҳақида қайғурадиган давлат ва жамият борки, оилаларни муҳофаза қилишга, ташкилий-ҳуқуқий, институционал асосларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратади.

Оиланинг мустаҳкам бўлиши нафақат эр-хотинга, балқи оиладаги ҳар бир шахсга боғлиқ. Жамият тараққиётида диннинг ўрни муҳимдир. Лекин шундай инсонлар борки, диний билимларни яхши билишлик билан оила муқаддаслигини эсдан чиқариб ҳам қўйишади. Юнусов Муродилжон ҳам мана шундайлардан бири.

Укаси Х.Юсупов билан келини Г.Юсуповалар қонуний никоҳдан ўтишган, турмушлари давомида 1 нафар фарзандли бўлишган, лекин оилавий келишмовчиликлар сабаб, бир неча йилдан буён эр-хотин бирга яшамаётган эди. Акаси М.Юсупов диний билимлардан яхши хабардорлиги сабабли, ўз укасини бошқа бир аёлга ҳеч қандай рухсатномасиз шаръий никоҳлаб ҳуқуқбузарлик содир этган.

Фуқаро Г.Юсупова бундан хабар топиб, туман ИИБ бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Унинг аризаси тегишли тартибда ўрганилиб, маъмурий материал маъмурий судга юборилган, судда ҳуқуқбузар М.Юсупов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси: Ў.Пўлатов

Қува туман маъмурий судининг раиси: А.Жумаев

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Укасига ноқонуний “Никоҳ” ўкиган шахс маъмурий қамоққа олинди