16:43 / 13.02.2020
2 486

Сирдарёда 750 долларга дрон сотаётган фуқаро ушланди

Сирдарёда 750 долларга дрон сотаётган фуқаро ушланди
Фото: newsshooter.com
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. «MAVIC PRО» номли дронни харидорга 750 АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинди.

Бош прокуратура ахборот хизматидан маълум қилишларича, учувчисиз учадиган аппарат ашёвий далил сифатида олинган ва Х.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 244-4-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бу моддага асосан, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш тақиқланган. 244-4-модданинг барча қисмлари санкцияси озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ.

Ўтган ҳафта Тошкент вилоятида дрондан фойдаланиб видеолавҳа олмоқчи бўлган уч киши қўлга олинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик бундан бир йил олдин белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда 750 долларга дрон сотаётган фуқаро ушланди