07:47 / 14.02.2020
4 279

Владимир Путин Ўзбекистондаги уруш ва меҳнат фахрийларини мукофотлади

Владимир Путин Ўзбекистондаги уруш ва меҳнат фахрийларини мукофотлади
Фото: Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Тошкентда яшайдиган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларини (Россия фуқароларини) Россия таъсис этган «Ғалабанинг 75 йиллиги» медали билан тақдирлади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Мукофотлар президент Владимир Путиннинг кўрсатмаси билан берилган.
Regnum’нинг ёзишича, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон СССР давлатларидан олиб келинган 1,5 миллиондан ортиқ инсонни очарчилик ва ўлимдан сақлаб қолган. Улардан 300 минги Ленинград, Беларусь, Польша ва Украинадан келтирилган етим болалар бўлган.

Уруш йилларида Ўзбекистонда 15 та ҳарбий дивизия ва бригада тузилган, Тошкентда жойлаштирилган ҳарбий ўқув юрти фронт учун минглаб ҳарбий ва сиёсий етакчиларни тайёрлаб берган.

Фото: Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Фото: Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси
Иккинчи жаҳон уруши арафасида Ўзбекистонда 6,5 миллион киши яшаган бўлса, улардан 1,5 миллиони фронтга йўл олган. Урушга кетган ўзбекистонликлардан 420 минг нафари ҳалок бўлган, 640 минги тан жароҳати олган, 130 минг киши эса бедарак йўқолган.

Уруш йилларида 120 минг ўзбекистонлик ҳарбий давр орден ва медаллари билан тақдирланган, 280 кишига Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони, 82 нафар ўзбекистонлик ҳарбийга эса тўлиқ даражадаги Шон-шараф ордени берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Владимир Путин Ўзбекистондаги уруш ва меҳнат фахрийларини мукофотлади