15:49 / 14.02.2020
3 086

Тошкент вилоятида ЙПХ инспектори қидирувдаги фирибгарни ушлади

Тошкент вилоятида ЙПХ инспектори қидирувдаги фирибгарни ушлади
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ
Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида қидирувдаги фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Зангиота тумани Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл патруль хизмати инспектори, сержант Мағрур Шарифбоев туман ҳудудида «Автокон» мосламаси билан хизмат олиб бораётган вақтида Nexia-3 русумли автомашинани тўхтатади. Ҳайдовчи билан унинг қарздорлиги тўғрисида гаплаша бошлаган вақтида автомобиль салонида ўтирган йўловчига эътибор қаратади.

ЙПХ инспектори, сержант Мағрур Шарифбоев
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ

Машинадаги йўловчи ўзини бир оз шубҳали тутади. Бу ҳолат ЙПХ инспекторининг эътиборини тортади. У ўз шубҳасини текшириб кўриш учун йўловчини туман ички ишлар бошқармасига олиб келади.

Йўловчининг маълумотлари компьютердаги махсус дастур орқали текширилганида шубҳаланиш асоссиз бўлмагани ойдинлашди. Текширувга жалб қилинган фуқаро А.О.га нисбатан Тошкент вилояти, Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик)нинг 3-қисми «б» бандига асосан жиноят иши очилиб, унга нисбатан 2019 йил 20 декабрь куни қидирув эълон қилингани маълум бўлди, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида ЙПХ инспектори қидирувдаги фирибгарни ушлади