20:02 / 14.02.2020
4 152

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 10 нафар ректор ишдан олинди

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 10 нафар ректор ишдан олинди
Фото: «tdpu.uz»
«Олий таълим муассасалари ректорларини лавозимларга тайинлаш тўғрисида» ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали.

Қарорга мувофиқ, ОТМларда қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилди:
1. Алишер Умаров Тошкент давлат педагогика университетининг ректори этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шавкат Шарипов ушбу лавозимдан озод қилинди.
2. Шавкат Шарипов Жиззах давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Абдуғани Холбеков ушбу лавозимдан озод қилинди.
3. Баҳодир Собиров Навоий давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Бахтиёр Дониёров ушбу лавозимдан озод қилинди.
4. Собитхон Турғунов Наманган давлат университетининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Музаффар Эсонов Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.
5. Ботир Усмонов Тошкент кимё-технология институтининг ректори этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шуҳрат Муталов ушбу лавозимдан озод қилинди.
6. Жасур Ризаев Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент давлат стоматология институтининг ректори лавозимидан озод қилинди. Азамат Шамсиев Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори лавозимидан озод қилинди.
7. Орифжан Бозоров Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Назирила Махмудов ушбу лавозимдан озод қилинди.
8. Шариббой Эргашев Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Шукуржон Кенжабоев ушбу лавозимдан озод қилинди.
9. Маъмуржон Отажонов Қўқон давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Азизжон Эминов ушбу лавозимдан озод қилинди.
10. Абдуллажон Ҳамроқулов Астрахан давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали ижрочи директори — Филиал директори ўринбосари этиб тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 10 нафар ректор ишдан олинди