
Мажбурий ижро бюросининг Мирзаобод туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 31.01.2018 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Х.Қурбоновдан ундирувчи Ю.Холмуродова фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент пуллари ундирилиши белгиланганди.
Бироқ, ота қонуний талабга бўйсуниш ўрнига бўйин товлай бошлади. Аммо қонунга бўйсуниш, унинг ижросини таъминлаш ҳар бир фуқаро учун мажбурийдир.
МИБ Мирзаобод туман бўлими давлат ижрочиси З.Эрмонқуловнинг қарздорга алимент ундирувидан бўйин товлаш борасидаги қонуний жазолар, ҳар қандай шароитда ҳам ота ўз масъулиятини ҳис этиши хусусидаги тушунтириш ишлари ўз самарасини берди. Ўз хатосини тушуниб етган қарздордан тўланмай қолган жами 8,9 млн. сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчи Ю.Холмуродовага тилхат орқали топширилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар