15:27 / 15.02.2020
3 508

Гулистон шаҳрида 30 та оила қайта тикланди

Гулистон шаҳрида 30 та оила қайта тикланди
Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг
2019 йил 20 мартдаги алимент ундириш бўйича ижро ҳужжатига асосан, қарздор Н.М.дан собиқ турмуш ўртоғи, ундирувчи Э.Э.га вояга етмаган уч нафар фарзандлари моддий таъминоти учун 1/2 қисм миқдорда вояга етгунча алимент ундириш лозим эди.

Давлат ижрочилари алимент ундируви борасидаги ижро ҳаракатлари олиб борилишида тарафларнинг ўзаро келишуви, ҳатто ярашувига ҳам катта эътибор берилгани ўз самарасини бермоқда.
Бу сўзларимизга биргина мисол, юқорида қайд этилган собиқ эр-хотинларнинг уч нафар фарзанд олдидаги бурчлари ва масъулиятлари, келажакдаги орзу-умидларининг ушалиши борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу оила МИБ ташаббуси билан қайта тикланди.

Шу ўринда, жорий йилнинг ўтган давр мобайнида МИБ Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан 30 та оила қайта тикланди. Бундай хайрли ишларда болажонларимизнинг қувончи чексиз. Оила – муқаддас. Уни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз. Бундай хайрли ишлар давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулистон шаҳрида 30 та оила қайта тикланди