15:37 / 15.02.2020
3 454

Шахс қайси ҳолатларда маъмурий қамоққа олиниши мумкин?

Шахс қайси ҳолатларда маъмурий қамоққа олиниши мумкин?
Маъмурий қамоққа олиш уч суткадан ўн беш суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун—ўттиз суткагача муддатга қўлланилади. Маъмурий қамоққа олиш туман, шаҳар маъмурий суди томонидан, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, шунингдек ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи томонидан белгиланади.

Маъмурий қамоққа олиш чораси ҳомиладор аёлларга, уч ёшгача боласи бўлган аёлларга, ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.

Маъмурий қамоққа олиш:
- Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун;
- Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлик учун;
- Майда безорилик, яъни жамоат жойларида юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик учун;
- Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилганлик учун;
- Фоҳишалик билан шуғулланганлик учун;
- Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузганлик учун;
- Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузганлик учун;
- Милиция ходимини қонуний талабларини бажармаганлик учун, тиланчилик қилиш, яъни вояга етмаган шахсларни, кекса ёшдаги шахсларни, руҳий касалликлари, ногиронлиги бўлган шахсларни тиланчилик қилишга жалб қилганлик учун суд томонидан маъмурий қамоққа олиниши мумкин.

А.Жумаев
Қува туман маъмурий суди раиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шахс қайси ҳолатларда маъмурий қамоққа олиниши мумкин?